Саратовда 6 ёшли бола ўйин вақтида синглисига қарата ўқ узди
Саратов вилояти тергов комиссияси Вольск шаҳрида 4 ёшли қизнинг ўқотар қуролдан яралангани иши бўйича текширув ўтказмоқда. Тахминларга кўра, қизчанинг 6 ёшли акаси уйда сақланаётган қуролни топиб олган ва ўйин вақтида ундан ўқ узиб синглисини яралаган. Бу ҳақида идоранинг матбуот хизматида хабар берилди.
"2017 йилнинг 24 июнида кечки пайт ўқотар қуролдан яраланган қизчанинг жасади топилгани ҳақида хабар келиб тушди. Мазкур воқеа бўйича РФнинг саратов вилояти тергов идоралари томонидан 109-модда, 1-қисмига биноан жиноий иш қўзғатилди", - дейилади тергов комиссиясида.
Манбага кўра, воқеа содир бўлган жойда минтақавий тергов бошқармасининг тажрибали терговчилари иш олиб боришмоқда. Воқеанинг барча тафсилотларини аниқлашга йўналтирилган комплекс чоралар кўрилмоқда.
Мавзуга оид
12:30 / 01.11.2024
Европадаги қурол ишлаб чиқарувчилар маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда
08:10 / 26.10.2024
Тошкентда 15 ёшли болани поезд уриб кетди
09:30 / 23.10.2024
Болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди
07:40 / 16.10.2024