Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия Google’ни 1 млрд евролик жаримага тортмоқчи
Фото: AP
Еврокомиссия сешанба куни Google’га 1 млрд евролик жарима тайинлаши мумкин. Бу қидирув тизимлари бозоридаги етакчиликни суиистеъмол қилиш туфайли эҳтимолга яқин, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal вазиятдан бохабар манбаларга асосан.
Жарима Google таркибига кирувчи Alphabet холдингга қўлланилиши мумкин. Бундан ташқари, монополияга қарши тартибга солувчи корпорациядан бизнес юритиш шартларига ўзгартириш киритишни талаб қилиш ниятида.
ЕКнинг асосий даъволари шундан иборатки, Google алоҳида товар ва хизматлар бўйича натижаларни сохталаштиради ҳамда шу тариқа, Google’нинг тижорий шериклари ва мижозлари қидирув натижасида биринчи позицияларда чиқиб келади. Таъкидланишича, Google ўзининг шериклари ёки мижозлари саналган ахборот интернет-ресурслари трафигининг ошишига ҳам ёрдам бермоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, ЕК Google’га нисбатан етти йилдан бери суриштирув ўтказиб келади.
Мавзуга оид
15:58 / 30.01.2026
Apple, Meta, Google. IT гигантлари Ўзбекистонда қанча солиқ тўлаяпти?
12:04 / 24.01.2026
ЕИ Украинага юзлаб генератор юборaди
17:12 / 21.01.2026
Еврокомиссия раҳбари: Гренландия бўйича АҚШга жавоб “қатъий” бўлади
15:58 / 21.01.2026