Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Асад ўз халқини қириш учун навбатдаги кимёвий ҳужумга тайёрланмоқда» — Оқ уй
Сурия президенти Башар Асад навбатдаги кимёвий ҳужумга тайёрланмоқда, деб ёзади АҚШнинг машҳур нашри Fox News.
Манбада айтилишича, Асад иккинчи маротаба ўз халқини қириш учун Суриядаги мавжуд кимёвий қуролдан фойдаланмоқчи.
«Жаноб Асад ўз халқини қириш учун навбатдаги оммавий қирғинга тайёрланмоқда. АҚШда бундай дейиш учун етарлича маълумотлар бор. Улар уюштирадиган қирғин қурбонлари орасида болалар ҳам бўлади. У ва унинг тарафдорлари бунинг учун жавоб беришади. Улар учун бу қимматга тушади»,- деб ёзади Оқ уй матбуот котиби Син Спайсер.
АҚШ ҳукумати 6 апрель куни Суриянинг Ҳомс вилоятидаги ҳарбий авиабазага зарба йўллаган ва бунга сабаб қилиб Башар Асаднинг Идлибда кимёвий қурол воситасида оммавий қирғин ўтказгани кўрсатилганди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
18:35 / 08.02.2026
Башар Асад ҳокимият тепасидаги сўнгги кунларини ўйин ўйнаб ўтказган - ОАВ
10:01 / 23.12.2025
Башар Асаднинг Москвадаги ҳаёти: у нималар билан машғул?
19:41 / 17.12.2025