Иқтисодиёт | 09:38 / 30.06.2017
5096
1 дақиқада ўқилади

«Оҳангаронцемент» январь-май ойиларда қарийб 750 минг тонна цемент чиқарди

«Оҳангаронцемент» АЖ 2017 йилнинг майида 129 222 тонна клинкер (цемент ишлаб чиқариш учун ярим тугалланган маҳсулот - куйдириб тошга айлантирилган цемент) чиқарди, бу 2016 йилнинг ушбу даврига нисбатан 13,8 фоизга кўп (15 628 т).

2017 йилнинг майида корхона истеъмолчиларга 171 933 тонна цемент етказиб берди, бу ўтган йилнинг май ойига нисбатан 3,7 фоизга кўп.

2017 йилнинг ўтган беш ойи давомида корхона 537 296 тонна клинкер ва 742 649 тонна цемент ишлаб чиқарди. Истеъмолчиларга 755 844 тонна цемент етказиб берилди.

Мавзуга оид