Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ташкил этилади
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи давлат ва жамият учун раҳбар кадрларни тайёрлаб берадиган ўзига хос марказ бўлиши, замонавий тилда айтадиган бўлсак, ёшлар учун “социал лифт” вазифасини бажариши керак. У билимли, ташаббускор ва ташкилотчи, фидойи ёш раҳбарларнинг кадрлар захирасини яратиши керак. Президент Шавкат Мирзиёев "Камолот"нинг навбатдаги қурултойида шундай баёнот билан чиқди.
"Шу мақсадда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтини ташкил этиш зарур.
Бош вазир А.Арипов, Давлат маслаҳатчиси У.Исмоилов ва академия ректори Р.Қосимовга бир ой муддатда шу масала юзасидан тегишли қарор лойиҳасини тайёрлаб, тасдиқлаш учун киритиш вазифаси топширилади.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкилотларида ўзини ижобий жиҳатдан кўрсатган ходимлар Давлат бошқаруви академиясида билим ва малакасини ошириб, ҳокимлик ва вазирликлар тизимида раҳбарлик лавозимлари учун асосий номзодлар қилиб тайёрланиши керак. Бундай тажриба илгари ҳам бўлган ва яхши натижа берган эди", - дея таъкидлади давлат раҳбари.
Мавзуга оид
13:34 / 03.07.2026
Тбилисида Ўзбекистон элчихонаси очилади
12:25 / 03.07.2026
Шавкат Мирзиёев Грузия қаҳрамонлари ёдгорлигига гулчамбар қўйди
22:03 / 02.07.2026
Шавкат Мирзиёев Гуржистоннинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди
21:12 / 02.07.2026