Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан бўлган учрашувда бундан буён тиббий таълим тизимида жиддий ўзгаришлар бўлиши, хусусан ушбу йилдан бошлаб ҳудудлар бўйича мақсадли қабул бошланиши ҳақида маълум қилган эди.

Кейинчалик 2017 йил 5 май куни “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги Президент қарорига асосан, Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт олий таълим муассасалари бакалавриатига давлат грантлари асосида мақсадли қабул квоталари тасдиқланди.

2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомда мақсадли қабул бўйича тартиб белгиланди.

Бугунги кунда тиббиёт олийгоҳлари биринчи бор янги тартибда абитуриентлардан ҳужжат қабул қилишмоқда. Қабул комиссияси ҳужжат топшириш чоғида абитуриентлардан аризасида мақсадли қабул бўйича топширмоқчими ёки контракт асосидами, шунга аниқлик киритишни сўрашмоқда.

Давлат тест маркази сайтида мақсадли қабул жойларига топширилган ҳужжатлар алоҳида, ҳудудлар кесимида кўрсатиб борилмоқда.

ДТМ сайтидан скриншот

Ўз-ўзидан биринчи марта бўлаётган тартиб бўйича аҳолида кўплаб саволлар, тушунмовчиликлар пайдо бўлмоқда. Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев ўз сайтида бу борада энг кўп берилаётган саволларга жавоб беришга ҳаракат қилган.

Мақсадли қабулга ҳудуд бўйича доимий прописка асосида қабул қилинадими?

Низомнинг 10-бандига асосан, мақсадли қабулда қатнашмоқчи бўлган абитуриентлар тегишли ҳудудда яшаётган бўлиши лозим. Агар доимий пропискаси ўша ҳудудда бўлсаю, лекин мақсадли қабулга тушмайдиган ҳудудда яшаётган бўлса, унда ўша абитуриент мақсадли қабулда қатнаша олмайди.

Мақсадли қабулга ўша ҳудуддаги лицей ёки коллежни тугатган бўлиши шартми?