Тожикистонда ИШИД сафига ўтиб кетган ОМОН қўмондонининг қариндошлари ўлдирилди
Тожикистонда республика ОМОН собиқ қўмондони, 2015 йил ёзида ИШИД сафига бориб қўшилган Гулмурод Халимовнинг икки укаси ва икки қариндоши ўлдирилди.
Тожикистон ИИВ берган маълумотга кўра, Халимовнинг қариндошлари 5 июлга ўтар кечаси ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан Афғонистон ҳудудига ўтмоқчи бўлганида йўқ қилинган.
ИИВ расмийси маълумотига кўра, ОМОНнинг собиқ қўмондони қариндошлари қуролли қаршилик кўрсатган. Амалиёт вақтида Халимовнинг укаларидан бири Тожикистон ИИВ ходими Анвар Хусейновга тиғли жароҳат етказган.
Халимовнинг яна уч қариндоши Тожикистон милицияси томонидан қўлга олинган.
Апрель ойида Халимовнинг 18 ёшли ўғли Беҳруз Халимов қўлга олинганди. У Тожикистон Жиноят кодексининг икки моддаси бўйича айбланган. Яқин кунларда қўлга олинганлар устидан суд жараёни ўтказилади.
3 йил давомида Тожикистонда ОМОН қўмондони бўлган Гулмурод Халимов 2015 йили Сурияга кетиб, ИШИД сафига бориб қўшилганди. У рус ва тожик тилларида видеомурожаат қилиб, республика фуқароларини жангарилар сафига ўтишга чақирганди. Халимовнинг ушбу мурожаати туфайли Тожикистонда ижтимоий тармоқларга ва YouTube порталига кириш тўсилганди.
Халимов ИШИД сафида ҳарбий дала қўмондони эди, у 2017 йил апрелида Мўсулда ўлдирилгани ҳақида хабар қилинган. Аммо Тожикистон ҳукумати унинг ўлимини тасдиқламади ва у ҳамон халқаро қидирувда бўлиб турибди.
Тожикистон махсус кучларининг собиқ бошлиғи ИШИД ҳарбий қўмондонлигига бошлиқ бўлди
Мавзуга оид
12:00 / 21.10.2024
ГФРда ИШИД тарафдори Исроил элчихонасига ҳужум уюштиришни режалаштирган
15:11 / 05.10.2024
“Ўзбекистон ДХХ Россияга ИШИД аъзоларини тутишга ёрдам берган” — Бортников
20:19 / 28.09.2024
АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироқдаги миссиясини 2025 йилда якунлайди
20:54 / 11.08.2024