12:52 / 07.07.2017
40071

«Пахтакор»да трансферлар ҳафтаси: 4 янги футболчи трансфер қилинди

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ўз сафини тўлдиришда давом этди. Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, икки легионер ва икки маҳаллий футболчи таркибга қўшиб олинган.

«Пахтакор» матбуот хизмати берган хабарга кўра, 11 июль, сешанба куни матбуот анжумани ташкил қилиб, жамоага таклиф этилган янги футболчилар - бразилиялик Тиаго Безерра, исроиллик Гиди Канюк, ўзбекистонлик ўйинчилар Шерзод Аъзамов ва Элдор Суюновни ўз футболчиси сифатида таништиради. 

Тадбирда «Пахтакор» клуби раҳбарияти ва бош мураббий Шота Арвеладзе ҳам иштирок этади.

Матбуот анжумани 11 июль куни «Пахтакор» стадиони анжуманлар залида соат 11:00да бошланади.

Бразилиялик Тиаго Кейруш Безерра 30 ёшда бўлиб, фаолиятининг асосий қисмини Туркия клубларида ўтказган. Унинг сўнгги клуби қуйи лигада тўп сурувчи «Адана Демирспор» бўлган. Футболчи «Пахтакор»га эркин агент мақомида қўшилган. Тransfermarkt бўйича унинг ҳозирги трансфер нархи 400 минг еврога баҳоланган. Безерра фаолияти давомида 214та ўйинда 69та гол уришнинг уддасидан чиққан.

Исроиллик марказий ярим ҳимоячи Гиди Канук эса ўтган мавсумда «Маккаби Петах Тиква» жамоасида ўтказган. Шота Арвеладзе у билан Исроилда ишлаганида яқиндан таниш бўлган.

Top