09:34 / 07.07.2017
34264

Ўзбекистонда "Деназаврча" дунёга келди!

Сайрга олиб чиққанингизда фарзандингиз одатда нималар олиб беришингизни илтимос қилади? Газланган сув, навбатдаги сақич ёки картошка қарсилдоғими ёхуд тайёрланиши шубҳали ширинликларми?.. Аммо, сиз табиий ва сифатли маҳсулотлар тарафдори эканингиз боис, фойдалироқ маҳсулотни афзал кўришингиз тайин.

Кўпчиликнинг севимли “Дена” шарбати ва нектарлари ишлаб чиқарувчиси - Marvin Brands компанияси болалар учун «Деназаврик» савдо белгиси остида янги маҳсулотлар ишлаб чиқарила бошлаганини мамнуният билан маълум қилади.

«Деназаврик» шарбат ва нектарлари фарзандингиз учун консервантларсиз табиий маҳсулотлардан махсус тайёрланган беш ёрқин таъмли мевали пюре. Бу айни ҳақиқат! Жаҳон стандартлари асосидаги энг янги ишлаб чиқариш технологиялари туфайли «Деназаврик» шарбат ва нектарлари таркибида меваларнинг бола саломатлиги учун зарур барча фойдали хусусиятлари сақланади. Ишлаб чиқариш жараёнида гигиена талабларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилган.

Маҳсулот зарарсизлантирилган қадоқда 25оC даража хона ҳароратида ўзининг барча фойдали хусусиятларини йўқотмай сақланиши мумкин. Мўъжаз найчали ихчам қадоқни эса бемалол сайрга чиққан маҳал, ёнингизда олиб юриш қулай.

Болалар учун нима янгилик? Бу борада ҳам ҳаммаси эътиборга олинган – сархил мевали ёрқин, бир-биридан мазали шарбатлар, 200 мл.ли қулай ҳамда уйча ёки машинача ясаш имкониятли оригинал шаклдаги қадоқлар. Янги маҳсулот барча болаларни уларнинг янги дўсти - Деназаврик билан таништиради. Болалар бу қаҳрамон билан Тошкентнинг истироҳат боғлари ва савдо марказларида учрашишлари, у билан бирга ажойиб ўйинларда иштирок этишлари мумкин.

Деназаврикнинг ҳаракат жадвалини www.facebook.com/dena.uzb саҳифасида кузатиб боринг. Дарвоқе, бу ерда сегвей, самокат ва роликлар кўринишидаги кутилмаган совғалар ўйини ҳам ташкил этилади.

«Деназаврик» шарбат ва нектарлари – янги дўстни кутиб ол!

Реклама ҳуқуқи асосида

Top