Жамият | 08:01 / 13.07.2017
4537
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда яна бир талончи ушланди

2017 йилнинг 8 июль куни тахминан соат 15:30ларда Аслан Ширинбеков ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани ҳудудида фуқаро Равиль Кравчукга (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унга тегишли бўлган жами 1.715.000 сўмлик мулкини эгаллаб олган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми «а» банди (талончилик, яъни соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.

Мавзуга оид