Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия: «Берлин Мисрда немис фуқаролари ўлдирилганидан «қаттиқ ғазабда»
ГФР ТИВ вакилининг маълум қилишича, Берлин Мисрнинг Хургада шаҳрида пичоқ билан қуролланган жиноятчининг дам олувчиларга ҳужум қилгани, натижада Германиянинг икки фуқароси ҳалок бўлганидан қаттиқ ғазабда. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
«Германиянинг икки нафар фуқароси Хургадада ҳалок бўлди. Биздаги маълумотга кўра, ҳужум хорижий сайёҳларга қарши қаратилган бўлган, бу эса бизда қайғу, тушунмовчилик ва ғазаб келтириб чиқарди», - дея айтиб ўтишган ташқи сиёсат идораси вакиллари.
Аввалроқ Мисрдаги курортда ҳужум юз бериб, хорижлик сайёҳлар ўлдирилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:20
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
08:28 / 03.06.2026