Блогер Исроилжон Тиллабоев блогида «Сувсиз қишлоқ «Обод» бўладими?» сарлавҳали пост жойлаштирилган.

Унда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги қишлоқлардан бири кўп йиллардан буён ичимлик суви билан таъминланмагани, тегишли идораларга қилинган мурожаатлар самарасиз қолаётгани баён этилган.

Муаммонинг муқаддимаси
2016 йил 28 сентябрь куни pm.my.gov.uz Бош вазир электрон қабул портали янги ташкил этилган кунларда Обод (қадимги номи «Гўшт қишлоқ») қишлоғимизнинг 3та муаммосига ёрдам сўраб мурожаат қилган эдим. Улар: қишлоққа ҚВП ҳамда стадион қуриш, шунингдек, асосий муаммо - қишлоққа тоза ичимлик суви олиб келиш.

Тарихча ўрнида
Гап шундаки, қишлоғимизни ичимлик суви билан таъминлаш биз учун асрий орзу бўлиб, аҳоли қўшни қишлоқлардан ва ҳовузларга тўпланган сувлардан ичиб чанқоғини қондиради. Бу иш икки марта давлат миқёсидаги дастурга туширилган бўлиб, дастлаб 2012 йилда «бизнинг еримиздан яхши сув чиқмайди», дея қўшни Жонобод қишлоғига қудуқ кавлашмоқчи бўлишган, ҳали қудуқдан яроқли сув чиқмасдан (400 метр, эслаб қолинг, бунга қайтамиз) қувур ётқизишган. Лекин у иш охирига етмади (!).

Орадан икки йил ўтиб, қишлоққа яна Давлат дастури ажратилди. Бу сафар қишлоғимизнинг ўзидан 320 метрли қудуқ кавланди. Мана шу вақтда келажакка таъсир қилувчи хатолар бошландики, жабрини шу кунгача тортмоқдамиз: маҳалла аҳли қудуқ кавланаётган вақтда туман «Сувоқава» раҳбари билан оғзаки (афсуски, ҳеч қандай ёзма эмас) келишган ва 2 йил олдин қўшни қишлоққа биз учун ётқизилиб бекор турган 400 метр қувурни кавлаб, қишлоқ ички тармоғига улаган. Бу билан кавланаётган янги сувга тайёр бўлиб турган. Aфсуски, минг афсуски, халқ кутган сув ичишга умуман яроқсиз, шўр сув бўлиб чиқди. Давлат дастури  иккинчи бора зое кетди…

1. Имкон излаб
Сувимиз муаммоси ҳақида ёзган илтимосим бўйича 10 кун ичида Фарғона вилояти «Сувоқава» ДAК ходимлари етиб келишди. Қишлоқ шароитини таништириб, мавжуд ҳолатни тушунтирдик:

«Сувоқава»

ходимлари ичишга яроқсиз сув чиққан 140 млн сўмлик қудуғимизда