Уруш туфайли ишламаган Бенғози аэропорти очилди
Ливиянинг Бенғози шаҳри яқинидаги "Бенина" халқаро аэропорти 15 июль куни тижорат парвозлари учун очилди. У 3 йил аввал шаҳардаги қуролли тўқнашувлар сабабли ёпилган эди, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги.
Маълумотларга кўра, илк парвоз пойтахт Триполига амалга оширилган. Бундан ташқари, мамлакат жануби-ғарбидаги Куфра ҳамда Иордания пойтахти Амма шаҳрига ҳам парвозлар йўлга қўйилган. Шунингдек, Тунисга, у орқали Туркия (Истанбул), Миср (Искандария) ва Ливия ғарбидаги Зинтан шаҳарларига ҳам ҳаво қатновларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Ҳаво қатновларини иккита давлат компанияси — Libyan Airlines ва Afriqiyah Airways авиакомпаниялари амалга оширмоқда. "Бенина" аэропорти ёпилганидан сўнг, йўловчилар Бенғозидан 4 соат узоқликда бўлган "Ал-Абрак" аэропортига боришларига тўғри келаётган эди.
Мавзуга оид
12:33 / 06.11.2024
БМТ: Йил бошидан бери Ливияда миналар портлаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди
13:55 / 21.07.2024
Ливия инқирози: Қаззофийнинг сиёсати, ағдарилиши ва ундан кейинги бўлиниш
11:40 / 18.06.2024
Ливиянинг 42 йиллик диктатори. Муаммар Қаззофий нима учун ўлдирилганди?
08:50 / 06.11.2023