Жаҳон | 08:01 / 18.07.2017
10916
1 дақиқада ўқилади

Трамп Венесуэлага таҳдид қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэла раҳбари Николас Мадуро 30 июль куни таъсис йиғилишини чақирса, “кучли ва тезкор иқтисодий ҳаракатлар”ни кўриш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

“Венесуэла халқи кеча демократия, эркинлик ва қонун устуворлиги тарафдори эканини яна бир карра кўрсатди, бироқ уларнинг кучли ҳамда иродали хатти-ҳаракатига диктатор бўлишни орзу қилувчи ёмон етакчи эътибор бермаяпти”, - дея маълум қилди у.

Унинг сўзларига кўра, “Қўшма Штатлар Венесуэла вайроналарга айланиб бораётган вазиятни шунчаки кузатиб турмайди”.

“Агарда Мадуро режими 30 июль куни ўз таъсис йиғилишини чақирса, Қўшма Штатлар кучли ва тезкор иқтисодий ҳаракатларни кўради”, - дея маълум қилди у.

Аввалроқ Венесуэлада 7 млн киши Николас Мадурога қарши овоз бергани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид