Сурия президенти Башар Асадни “диктатор” деб атаётган кишилар, бу давлатдаги ҳақиқий вазиятдан бехабар. Бу ҳақда Сурия президентининг 15 ёшли ўғли Ҳофиз Асад O Globo нашрига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sky News.
Асаднинг ўғли Рио-де-Жанейро шаҳрига Сурия делегацияси таркибида Халқаро математика олимпиадасига келган.
“Отам қандай эканини мен биламан. У ҳақда кишилар турли гапларни айтишади. Кўп вазиятларда салбий фикрлар узоқни кўра билмаганлар томонидан билдирилади. Бироқ, улар айтаётган нарсалар ҳақиқий ҳолатга тўғри келмайди”, - дея маълум қилди Ҳофиз Асад.
Унинг сўзларига кўра, у ҳам мамлакатида рўй бераётган даҳшатларни кўришга мажбурдир.
“Халқ ва ҳукумат мамлакатни босиб олмоқчи бўлган босқинчилар билан курашда якдил”, - дея қўшимча қилиб ўтган Сурия президентининг ўғли.

















