Ўзбекистон | 15:10 / 20.07.2017
32234
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда биринчи «Нексия» ишлаб чиқарилганига 21 йил тўлди

Архив фотоси

Ўзбекистонда биринчи маҳаллий автомобиль - “Нексия” конвейердан чиққанига 21 йил тўлиши муносабати билан турли тадбирлар ўтказилмоқда. Кун.uz мухбирининг хабар қилишича, Тошкент политехника музейида ҳам шундай тадбирлардан бири бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган GM Uzbekistan бренд-менежери Собиржон Мухторовнинг сўзларига кўра, “Нексия” автомобилларининг барча моделлари Ўзбекистон шароитларига мослаштирилган: совутиш материаллари ҳамда инфрақизил нурланишни ўтказмайдиган деразалар ўрнатилган.

Тадбирда Тошкент шаҳридаги меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари ҳам иштирок этди. Уларга ва барча ташриф буюрганларга “Нексия”нинг барча ривожланиш жараёни намойиш этилди. 

Маълумот учун, 1996 йилнинг 19 июль куни Асака шаҳрида UzDaewooAuto заводи тантанали равишда очилди. Шу куни “Нексия” автомобилининг бир намунаси тақдим этилган. 

Daewoo Nexia нафақат Ўзбекистон ҳайдовчилари орасида, балки Россия ва МДҲнинг бошқа мамлакатларида катта машҳурликка сазовор бўлди. Жами бу брендда 1 060 715 дан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилди. 

 

Мавзуга оид