Тошкент шаҳрида Нексия машинаси ёниб кетган. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2024 йил 3 август куни соат 19:07 да Тошкент шаҳар ФВБга Яшнабод тумани, Уйсозлар кўчасида жойлашган, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳудудида Нексия ёнаётгани тўғрисида хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 19:15 да етиб бориб, соат 19:19 да ёнғин ўчирилган.

Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким ҳалок бўлмаган ва тан жароҳатлари олмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.