Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Kun.uz» янгиликлар веб сайтида қизиқтирган саволларга юридик хизмат ходимларидан жавоб олиш имкони яратилди
Адлия вазирлиги томонидан «Kun.uz» янгиликлар веб сайти билан ҳамкорликда ушбу сайтда «Юридик хизмат минбари» рукни ташкил этилди.
Мазкур рукн орқали фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларига тез, аниқ ва қонун ҳужжатлари асосида қисқа жавоб олиш имконига эга бўлади.
Саволларни «Kun.uz» янгиликлар веб сайтидаги «Юридик хизмат минбари» саҳифаси орқали ёки [email protected] электрон манзилига тўғридан-тўғри юбориш мумкин.
Сизни қизиқтирган саволларингизга тегишли давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизмат ходимлари жавоб беради.
Саволлар аниқ, тушунарли тилда баён этилиши, қонун ҳужжатлари асосида қисқа жавоб бериш имконига эга бўлиши керак.
Ариза, шикоят ёки таклифлар сифатида кўриб чиқиб жавоб беришни талаб этадиган ҳамда қонун ҳужжатига шарҳ беришни сўраб берилган саволлар кўриб чиқилмайди.
Мавзуга оид
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026
800 га яқин давлат хизматида бюрократия нолга туширилиши айтилди
17:10 / 27.04.2026
Аҳоли мурожаатлари асосида «Топ-100 ҳуқуқий тавсия» тўплами шакллантирилади
10:50 / 16.03.2026