Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида 3 нафар исроиллик фаластинлик йигит томонидан ўлдирилди
Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида пичоқ билан қуролланган фаластинликнинг ҳужуми натижасида уч нафар исроиллик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Исроил мудофаа армиясининг ўз твиттерида хабар беришича, ҳужум Халамишдаги Нева-Цуй аҳоли пункти ҳудудида рўй берган.
Ҳарбийларнинг маълумотига кўра, ҳаммаси бўлиб тўрт киши жабрланган: уч нафари ҳалок бўлди, бир киши жароҳат олди.
Ҳужум қилган шахс ўққа тутилган. Унинг яралангани ёки ҳалок бўлгани номаълумлигича қолмоқда.
Israel Radio эфирида хабар қилинишича, ҳужум қилган шахс 19 ёшли фаластинлик бўлиб, у шу ҳудудда истиқомат қилган.
Аввалроқ Туркия ва Исроил президентлари Ал-Қудсдаги кескин вазиятни муҳокама қилишгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026