15:12 / 27.07.2017
19263

Хива шаҳри ва туманига янги ҳокимлар тайинланди

Халқ депутатлари Хива тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда вилоят ҳокими П.Бобожонов қатнашди ва сўзга чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг шу йилнинг 11-июлида қабул қилинган Қарорида Хива шаҳри ва Хива туманининг чегаралари ўзгариши ҳамда Хива шаҳрининг вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан Хоразм вилояти бўйсунувидаги Хива шаҳри ҳокимлигини ташкил этиш кўрсатилган эди. Сессияда ана шу Қарор ижроси билан боғлиқ ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 2 ва 24-моддаларига мувофиқ вилоят ҳокими П.Бобожоновнинг тавсиясига биноан Хива тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Эркин Яқубов вазифасидан озод этилиб, Хива шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 2 ва 24-моддаларига мувофиқ вилоят ҳокими П.Бобожоновнинг тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги пахтачилик ва техника экинлар ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатиб келган Озод Матяқубов Хива тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

 

Top