Саакашвили: Украина ҳукумати мени фуқароликдан маҳрум қила олмайди
Одесса вилоятининг собиқ раҳбари ва Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилининг маълум қилишича, Украина ҳукумати уни фуқароликдан маҳрум эта олмайди. Бу ҳақда у фейсбукда ёзди.
Саакашвилининг таъкидлашича, Украинада 13 йилдан бери яшамоқда.
«Менда фақат битта фуқаролик бор – Украинанинг, ҳамда улар мени ундан маҳрум қила олишмайди! Ҳозир мени қочқин мақомини олишга мажбурлашмоқчи. Бу рўй бермайди! Мен қаердадир қолиб, қандайдир мақомни олиш ниятида эмасман! Украинага қайтиш учун қонуний ҳуқуққа эришаман!», - дея ёзган Одесса вилояти собиқ раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, Украина президенти Пётр Порошенко у мамлакатда бўлмаганида, уни фуқароликдан «ўғринча» маҳрум қилишга қарор қилган.
«Бугун сиз, Пётр Алексеевич [Порошенко], чегарани босиб ўтдингиз. Бугун бутун давлат сизнинг «янгичасига яшаш» ваъдаларингиз қандай баҳога эга эканини тушунди», - дея қўшимча қилган Саакашвили.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, у Украина ғалаба қозониши ва «Европадаги жуда кучли» давлат бўлиши учун ишлаган.
«Мен ҳозирги депутатларнинг аксариятидан ҳам кўпроқ украиналикман. Мен Украинани бутун юрагим билан яхши кўраман, ҳамда курашни давом эттираман», - дея хулоса қилди Саакашвили.
Аввалроқ ОАВ Саакашвили Украина фуқаролигидан маҳрум этилгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
22:08 / 23.11.2024
Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади — Зеленский
17:55 / 23.11.2024
WSJ: Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
13:12 / 23.11.2024
Курск областида яшовчи 46 киши Украинадан қайтиб келди
11:31 / 23.11.2024