Фарғона вилояти ИИБ ЭКБ га ўрнатилган ва ишга туширилган Наманган вилояти ИИБ ЭКБ нинг базаларида  юқорида кўрсатилган ўғрилик жинояти жойидан олинган қўл бармоқ излари киритилиб текширилганда, Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи, муқаддам ЖИБ Наманган вилояти суди томонидан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «г» банди, ЖИБ Косонсой тумани суди томонидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан судланиб, 3 йил синов муддати берилган К.Назирова (исм-шарифи ўзгартирилган) бармоғидан қолдирилганлиги аниқланган. Тергов ҳаракатлари ИИБ томонидан олиб борилмоқда.