Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:20 / 02.08.2017
9381
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонда хорижий ҳарбийларга ҳужум уюштирилди
Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳридан унча узоқ бўлмаган ерда хорижий ҳарбийлар бўлган колоннага худкуш-террорчи автомобилда ҳужум қилди.
Бу ҳақда Tolo News маҳаллий губернатор матбуот хизматига асосан хабар бермоқда.
Колонна Қандаҳор аэропортига йўл олаётган бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳарбий хизматчи жароҳат олди, ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.
Аввалроқ Афғонистон ғарбидаги масжидга ҳужум оқибатида 29 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
13:47
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026