Мирзиёев 2017 йилнинг 1-ярим йиллигида 5 та хорижий давлатга ташриф билан борди
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида 5 та мамлакатга давлат ва амалий ташриф билан борди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, Шавкат Мирзиёев 6-7 март ва 19-20 май кунлари Туркманистонга борди. 22-23 март, 29 апрель ҳамда 8-9 июнь кунлари эса Қозоғистонда бўлди. Президент 4 ва 5 апрель куни Россияга борган бўлса, 12-15 май кунлари Хитойда бўлди. Жорий йилнинг 21 май куни эса Саудия Арабистонига ташриф амалга оширилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14-15 май кунлари Пекинда “Бир камар, бир йўл” халқаро форумида иштирок этди.
Олий ва юқори даражадаги делегациялар ташрифи ҳақида маълумот (2017 йил 1-ярим йиллигида)
Мавзуга оид
12:12 / 09.05.2024
Мўғулистон президенти Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади
21:24 / 02.10.2023
Шавкат Мирзиёевнинг Қатарга давлат ташрифи якунланди
07:31 / 04.08.2022
Ташқи ишлар вазирлигида янги тайинлов амалга оширилди
08:43 / 30.06.2022