Жаҳон | 08:38 / 03.08.2017
8353
1 дақиқада ўқилади
Трамп АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонини ишдан ҳайдашни талаб қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистондаги Америка қўшинлари қўмондони генерал Жон Николсонни ишдан бўшатишни талаб қилди. Бу ҳақда NBC телеканали манбаларга асосан хабар бермоқда.
Трампнинг фикрича, АҚШ Афғонистондаги урушда мағлуб бўлмоқда, шунинг учун қўшинлар раҳбариятида кадрлар алмашинуви юз бериши керак экан.
«Биз ғалаба қозонаётганимиз йўқ. Биз мағлуб бўлмоқдамиз», - деган Трамп.
Шунингдек, манбаларнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар президенти НАТО бўйича Америка иттифоқчиларидан норози эканлигини билдирган.
Аввалроқ Афғонистонда хорижий ҳарбийларга ҳужум уюштирилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:27 / 27.10.2024
«Толибон» аёлларга бир-бири билан гаплашишни тақиқлади
14:59 / 27.10.2024
Урушлардан тин олмаётган дунё: энг йирик қурол экспорт қилувчи давлатлар
21:36 / 26.10.2024
NYT: хитойлик ҳакерлар Трамп ва Вэнснинг телефонларини бузиб киришга уринди
19:18 / 26.10.2024