Жаҳон | 11:13 / 05.08.2017
5075
1 дақиқада ўқилади

АҚШ махсус прокурори Оқ уйдан Флинн ҳақидаги ҳужжатларни талаб қилди

Фото: nytimes.com

АҚШнинг Россия иши бўйича махсус прокурори Роберт Мюллер Оқ уйдан миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчи Майкл Флиннга доир ҳужжатларни талаб қилди. Бу ҳақда The New York Times ўз манбаларига асосланган ҳолда ёзмоқда

Газетанинг қайд этишича, гарчи Мюллернинг сўрови норасман амалга оширилган бўлса-да, бу биринчи шундай ҳолатдир. Яъни Мюллер Россиянинг Америкадаги сайловларга аралашуви юзасидан олиб бораётган суриштирув ишида биринчи марта Оқ уйдан аниқ бир ходимига доир ҳужжатларни сўради. 

Бундан ташқари, Мюллер бир неча гувоҳларни ҳам сўроқ қилиб, Туркия ҳукумати президентлик кампаниясининг сўнгги ойларида Флиннга пул бергани ҳақида сўраган. 

Аввалроқ, Мюллер Россия бўйича тергов ишларини олиб бориш учун катта ҳакамлар ҳайъатини чақирган эди.

Мавзуга оид