Жаҳон | 17:37 / 08.08.2017
12577
2 дақиқада ўқилади

АҚШ PYD террорчиларини қуроллантиришда давом этмоқда

Фото: Anadolu

Америка Қўшма Штатлари ИШИД жангариларига қарши кураш баҳонасида PKK - PYD террорчи ҳаракатининг Суриядаги қаноти жангариларини қуроллантиришда давом этмоқда. 

Анадолу агентлигининг хабар қилишича, Пентагон PYD гуруҳига қурол-яроғлар ва ўқ-дорилар тўлдирилган яна 112 та юк машинасини юборган. 

Юк машиналари ўтган тунда Ироқ ва Сурия чегарасини кесиб ўтиб, Раққа вилоятининг шимоли томон ҳаракатланмоқда, дейди агентликнинг Хасаке вилоятидаги мухбири. 

Юк машиналарини зирхланган «Ҳаммерлар», бензовозлар ва Америка армиясининг бошқа зирхли машиналари кузатиб бормоқда. 

Сўнгги вақтларда Америка қуроллари ортилган юк машиналари Сурия бўйлаб асосан тунги вақтларда брезент билан қопланган ҳолда кўчмоқда.

Пентагон маъмурияти маълумотларига биноан, АҚШ Суриядаги PYD гуруҳларига 12 минг дона Калашников автоматлари, 6 минг милтиқ ва 3500 та пулемёт, 3 минг RPG-7 гранатомёти, минг дона Америкада ишлабчиқилган AT-4 ёки Россияда ишлаб чиқилган SPG-9 қуролларини етазиб беришни режалаштирган. 

Бундан ташқари, турли калибрдаги 235 та миномёт, 100 та мерганлар милтиғи, 450 дона PV-7 тунги кўриш дурбинларини етказиб беради.

Мавзуга оид