Жаҳон | 18:27 / 10.08.2017
9870
2 дақиқада ўқилади

Ариларни ҳайдашга уринган шахс тасодифан ўз уйига ўт қўйди

Канаданинг Тандер-Бей шаҳрида (Онтарио вилояти) яшовчи шахс ариларни ҳайдаб юбориш чоғида ўз уйига тасодифан ўт қўйди, деб хабар бермоқда UPI.

Уй эгаси ҳашаротларни йўқотиш усулини ўйлаб топишган уринган. Бу вақтда унинг отаси арилар уясига бензин сепиб, сўнг унга ўт қўйди. Олов ташқи девор бўйлаб тезда тарқалди ва ертўлага қадар етиб борди.

Воқеа жойига етиб келган ўт ўчириш хизмати ходимлари деворни бузишга мажбур бўлишди. Олов тезлик билан ўчирилди, ҳамда у бинога жиддий зиён келтирмади. Таъкидланишича, ҳеч ким жабрланмаган: куйиш жароҳатлари ва ари чақиш ҳолатлари рўй бермади.

Тандер-Бей округининг ёнғин хизмати раҳбари Жон Капланиснинг сўзларига кўра, ҳодиса ушбу фуқаролар учун қимматга тушган дарс бўлди. «Бензин қуйиб, сўнг унга ўт қўйиш ҳеч қачон тавсия этилмайди, - дея аниқлик киритди у. – Ҳаммаси режадагидан бошқача кечиши мумкин».

Мавзуга оид