Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 10 август кунидаги 3194-сонли қарорига мувофиқ, Тошкент вилоятида қатор кичик саноат зоналари ташкил қилинади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайтида хабар берилди.
Тошкент вилоятининг бой табиий-иқтисодий, минерал-хомашё, илмий-техник ва меҳнат салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш, янги рақобатбардош саноат корхоналари ҳамда кичик хусусий корхоналар ривожини қўллаб-қувватлаш ва рағбатланитириш, шу асосда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида вилоят ҳудудида 17 кичик саноат зонаси ташкил қилинади.
1. Бекобод шаҳар КСЗ - "Бекободйулсаноат" корхонаси ҳудуди;
2. Бекобод туман КСЗ - механик-таъмирлаш корхонасининг собиқ гаражи;
3. Оҳангарон туман КСЗ - собиқ "Ўзбекистон" коллектив хўжалиги гаражи биноси ва иншооти;
4. Олмалиқ шаҳар КСЗ - собиқ УҚКнинг ишлаб чиқариш майдони;
5. Юқоричирчиқ туман КСЗ - туман шифохонасининг собиқ туғруқ бўлими биноси;
6. Янгийўл туман КСЗ - Янгийўл 2503-автоколоннаси;
7. Ангрен шаҳар КСЗ - собиқ "Резинотехника" АЖ қозонхонаси биноси;
8. Оққўрғон туман КСЗ - "Оққўрғон МТЁ"нинг бўш биноси ва иншооти;
9. Ўртачирчиқ туман КСЗ - "Тошкент темир-бетон буюмлар заводи" МЧЖ биноси ва иншооти;
10. Қуйичирчиқ туман КСЗ - "Дўстобод тажриба механика заводи" МЧЖ биноси ва иншооти;
11. Чирчиқ шаҳар КСЗ - "Сувоқава" ДУКнинг қурилиши тугалланмаган объекти, "Чирчиқсельмаш" заводи ишлаб чиқариш ҳудудининг бир қисми;
12. Бўка туман КСЗ - "Бўка МТК"нинг бўш биноси ва иншооти;
13. Пскент туман КСЗ - бўш бино ва "Пскент МТК" иншооти;
14. Бўстонлиқ туман КСЗ - "Ғазалкент ойна" АЖ, шунингдек "Ўзэнергосаноат" ББнинг бино ва иншоотлари;
15. Қибрай туман КСЗ - санаторий-профилакторийнинг қурилиши тугалланмаган биноси;
16. Паркент туман КСЗ - "Паркент МТК"нинг бўш биноси ва иншооти;
17. Чиноз туман КСЗ - "Қишлоқ хўжалик маҳсулот таъминот базаси" ДУКнинг фойдаланилмаган бинолари ва иншоотлари.
Ҳужжатга кўра, КСЗ ҳудудида жойлашган кўчмас давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг ноль ставкаси белгиланади.









