Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Хитой раҳбарлари КХДР масаласини муҳокама қилишди
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ўзаро телефон мулоқоти давомида Корея ярим оролидаги вазиятни муҳокама қилишди. Бу ҳақда Reuters Хитой давлат телевидениесига таяниб хабар берган.
Хитой етакчиси суҳбат давомида КХДРнинг ядро масаласини тинч йўл билан ҳал қилиш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтган. Шунингдек, у Трампга томонлар вазминроқ бўлиши кераклигини маълум қилди.
Телеканал хабарида қайд этилишича, давлатлар етакчилари Корея ярим оролини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш муҳим эканини билдиришган.
Аввалроқ Хитой КХДР ва АҚШ ўртасидаги можаро кескин тус олаётгани туфайли баёнот билан чиққанди.
Мавзуга оид
22:03 / 03.06.2026
Нетаняҳу Трамп билан бўлган баҳсни оилавий келишмовчиликка қиёслади
09:20 / 03.06.2026
Трампнинг яқин иттифоқчиси Миллий разведкага раҳбарлик қилади
21:07 / 02.06.2026
АҚШ Эрон билан музокара ўтказишнинг асосий шарти сифатида Ҳўрмуз бўғозини очишни талаб қилмоқда
20:29 / 02.06.2026