Таъкидланишича, ҳалокат Шабва вилоятида коалициянинг шиа исёнчиларига қарши доимий миссияси доирасида юз берган.

Аввалига вертолётнинг фавқулодда қўниши чоғида унча жиддий бўлмаган жароҳатлар олингани ҳақида хабар берилганди, бироқ кейинчалик коалиция вакили полковник Турки Ал-Маликий тўрт нафар ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди.