09:51 / 12.08.2017
45821

Юридик хизматга ишга кирмоқчимисиз? 700 та ўрин бор!

Фото: Flickr

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2733-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги ягона, ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар базаси яратилди, деб хабар беради Кун.узга Адлия вазирлиги ахборот хизмати.

Ҳозирда ушбу базага 700 дан ортиқ бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар киритилган.

Батафсил танишиш учун Адлия вазирлиги (minjust.uz) сайтига кириш тавсия этилади.

Ишга кириш учун сайтда кўрсатилган вакант иш ўринлари мавжуд бўлган тегишли давлат органлари ва ташкилотларига тўғридан тўғри ёки Адлия вазирлиги ёхуд худудий адлия бошқармаларига мурожаат этишингиз мумкин.

Бу масалада адлия органларига мурожаат этилганда вакант иш ўринлари мавжуд бўлган тегишли давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилиш тўғрисида тавсия киритилади.

Top