Бутун Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти берган маълумотга кўра, келгуси 35 йил ичида Ер юзи аҳолисининг 2/3 қисми шаҳарларда муқим яшай бошлайди. Айни кўрсаткич рақамларда 2,5 миллиард инсон ҳақида кетаётганини билдиради. Бунда, юқори технологик ечимлар билан жиҳозланган инфратузилмага эга шаҳарларгина қулай яшаш шароитини тақдим этиши мумкин.
Келажакда энг яхши яшаш шароитларни тақдим этиши мумкин бўлган шаҳарлар рўйхатини тузиш учун, инновацион муҳит ривожланишини тадқиқ этувчи 2thinknow ходимлари 10та омилга кўра текширув ишларини ўтказди. Шундан сўнг бундай шаҳарлар сирасига 85та маскан киритилган бўлиб, уларнинг энг кучли ўнбешталигини Нидерландия пойтахти Амстердам якунлаган.
15. Амстердам, Нидерландия

2025 йилдан бошлаб шаҳар маъмурияти кўчаларда бензин, дизель ва бошқа ёқилғи маҳсулотлари билан ҳаракатланувчи автомобилларни сақлашни тақиқлаб қўйган. Шаҳарда яратилган энергия тежамкор тизим, молиявий технологик ечимлар ва ёқимли табиат атроф-муҳити барчани бирдек бу ерда яшашга ундайди.
14. Ванкувер, Канада

Кўпчилик наздида Канада совуқ ва музлар ўлкаси каби гавдаланади, аммо 2014 йили CBS телеканали намойиш этган лавҳада мамлакат йирик шаҳарларидан бири Ванкувер аллақачон шимолий силикон водийсига айлангани тасвирланган. Шу кунларда Ванкувер шаҳрида 600дан ортиқ рақамли медиа ёки 2 миллиард АҚШ долларига тенг сармояга эга компаниялар фаолият олиб боради.
13. Стокҳольм, Швеция

Келгуси 5 йил ичида Стокҳольм шаҳри нақд пул муомаласи ҳамда углеводород ёқилғисидан батамом воз кечишини маълум қилди. Бу эса том маънода рақамли ислоҳотларнинг энг йириги деб атаса бўладиган ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин. Стокҳольм шаҳри ҳозирги кунларда венчур сармоялари киритилаётган шаҳарлар қаторида етакчи ўринларда тилга олинади.
12. Токио, Япония



























