Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони ва Ироқ 27 йил ўтиб чегарани очишга қарор қилди
Саудия Арабистони ва Ироқ 1990 йилдан бери илк бора икки давлат ўртасидаги Арар ўтказиш пунктини очишга қарор қилди, деб хабар бермоқда Саудиянинг Makkah газетаси.
Чегаралар Ироқ собиқ президенти Саддам Ҳусайн Кувайтга ҳужум қилганидан сўнг ёпилганди.
Таъкидланишича, сўнгги 27 йил давомида назорат-ўтказиш пункти йилига фақат бир маротаба, Ҳаж зиёрати вақтида ишлаган.
Чегара ҳудудига саудиялик ва ироқлик амалдорлар борган, шунингдек, улар Ироқдан бўлган зиёратчилар билан ҳам суҳбатлашишган.
Ироқнинг Анбар вилояти раҳбари Соҳиб ал-Ровийнинг маълум қилишича, бу ерга ҳарбийлар йўл олган, улар Арарга йўлни ҳимоя қилишлари лозим. Унинг сўзларига кўра, бу икки давлат ўртасидаги муносабатни яхшилаш учун «жуда катта қадамдир».
Чегараларнинг очилиши доирасида Бағдод ва Ар-Риёд ўртасидаги савдо муносабатларини ривожлантириш учун ҳам имкониятлар пайдо бўлади.
Reuters’нинг хабар беришича, Саудия Арабистони ва БААнинг Ироққа бўлган бундай муносабати минтақадаги бош душманлари – Эронга таъсирни ошириш бўйича саъй-ҳаракатларидир.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
08:52 / 27.05.2026