Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аргентина президенти АҚШ вице-президенти билан Венесуэлани муҳокама қилди
Фото: EPA
Аргентина президенти Маурисио Макри АҚШ вице-президенти Майкл Пенс билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилишича, Венесуэлада вазиятни қурол ёрдамида ҳал қилиш усулига йўл қўйиб бўлмайди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
«Куч қўллаш – бу тўғри йўл эмас», - деди у. Унинг таъкидлашича, Венесуэла ҳукуматига иқтисодий босимни истисно этмаяпти.
Ўз навбатида Майкл Пенснинг маълум қилишича, АҚШда Венесуэла президенти Николас Мадурога босим ўтказиш бўйича кўплаб имкониятлар бор, улар кўриб чиқилмоқда.
«Бироқ бизнинг фикрча, Мадуро режимига нафақат Америка, балки бутун дунё томонидан иқтисодий ва дипломатик босимни кучайтириш, Венесуэлада тинч йўл билан демократияни тиклашга туртки бериши мумкин», - дея таъкидлаб ўтди Америка вице-президенти.
Аввалроқ Трамп Мадуро билан телефон орқали суҳбатлашишдан бош тортганди.
Мавзуга оид
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
10:10 / 16.05.2026
АҚШ ва Эрон ўртасидаги “кўприк” — Асим Мунир қай тарзда асосий воситачига айланди?
08:37 / 16.05.2026
Трамп: Хитой ҳукумати Жимми Лайни озод қилиш ниятида эмас
09:30 / 15.05.2026