10:52 / 17.08.2017
17844

Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи доирасидаги сўнгги икки ўйин –Хитой ва Жанубий Кореяга қарши учрашувларга тайёргарлик кўриш мақсадида 20 август кунидан бошлаб Тошкентда йиғин ўтказади. Йиғин доирасида терма жамоа 25 август куни Қирғизистонга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Бош мураббий Самвел Бабаян бўлажак уч ўйин учун 27 футболчини жалб қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив” Тошкент), Никита Рибкин (“Қўқон-1912”);

Ҳимоячилар: Фаррух Сайфиев (“Насаф”), Владимир Козак (“Пахтакор”), Виталий Денисов (“Локомотив” Москва, Россия), Анзур Исмоилов (“Чанчунь Ятай”, Хитой), Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”), Егор Кримец (“Бейжинг Гоань”, Хитой), Акмал Шораҳмедов (“Насаф”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив” Тошкент), Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”);

Ярим ҳимоячилар: Сервер Жепаров (“Истиқлол” Теҳрон, Эрон), Жалолиддин Машарипов (“Локомотив” Тошкент), Сардор Мирзаев (“Локомотив” Тошкент), Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия), Азиз Ғаниев (“Насаф”), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой), Фозил Мусаев (“Жубило Ивата”, Япония), Азиз Ҳайдаров (“Ажман”, БАА), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Сардор Рашидов (“Ал-Жазира”, БАА), Марат Бикмаев (“Локомотив” Тошкент).

Ҳужумчилар: Темурхўжа Абдухолиқов (“Ас-Сайлия”, Қатар), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон).

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 31 август куни сафарда Хитойга қарши баҳс олиб борса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Корея термасига рўбарў келади. 

Ушбу икки ўйинда миллий терма жамоа ғалаба қозонса Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритади. 

Top