Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
16 августда Саудия Арабистонининг ҳукмрон оиласи вакили шаҳзода Бандар ибн Фахд ибн Саъд ибн Абдулраҳмон Ол Сауд вафот этди. Бу ҳақда қироллик саройи баёнотига иқтибос келтирган ҳолда SPA ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Шаҳзода 17 августда Ар-Риёдда дафн этилади. Шаҳзода жорий йилда Ол Сауд оиласидан вафот этган учинчи шаҳзода бўлди. Бошқа маълумот келтирилмаган.
Май ойида тахтнинг ўтиши тартибини аниқлаш кенгашига раҳбарлик қилган, амалдаги қиролнинг акаси, шаҳзода Машъал ибн Абдулазиз вафот этганди. У 91 ёшда бўлган.
8 августда эса 26 ёшли шаҳзода Салмон ибн Абдуллоҳ ибн Туркий Ол Сауд вафот этганди. Тахмин қилинишича, у юрак хуружидан вафот этган.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026