Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четда қолиб кетган эди
Кун.uz таҳририяти Ўзбекистон Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов билан очиқ мулоқот ўтказди. Вазирнинг таҳририят журналисти билан суҳбатда айтишича, Президент Шавкат Мирзиёев билан 16 август куни бўлиб ўтган учрашувда вазирликнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати танқидий таҳлил қилинган, олдиндаги вазифалар белгилаб берилган.
“Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди. Буни очиқ айтишимиз керак, халқимиз буни жуда ҳам яхши билади. Мустақилликка эришгунимизча бўлган даврда 10 мингдан ортиқ МТМ фаолият юритган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони қарийб 5 мингга яқин қолди. Ўтиш даврида жуда кўплаб мактабгача таълим муассасаларининг ёпилиб кетганлиги, болаларни мактабга сифатли тайёрлаш ишларининг тушиб кетганлиги бу пировард натижада таълим сифатининг, билим савиясининг тушиб кетишига олиб келганлигини бизга яна бир бор уқтирдилар. Бизда бугунги кунда болаларни мактабгача таълим муассасига қамраб олиш кўрсаткичи жуда паст даражада эканлигини айтишимиз мумкин. Бу кўрсаткич бор-йўғи 29 фоизни ташкил этади. Бу ерда муҳим аҳамият касб этадиган нарса – бу 5-6 ёшдаги болаларни қамровини ошириш”, - дейди вазир.
Унинг айтишича, давлат раҳбари томонидан қабул қилинган “Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш дастури”га кўра, мавжуд мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш, шунингдек, эҳтиёж жуда баланд бўлган жойларда янги МТМларни қуриш белгилаб қўйилган. Дастурга мувофиқ. 2200 та мактабга таълим муассасасининг моддий-техник базасини яхшилаш учун давлат бюджетларидан қарийб 2,2 трлн сўм ажратилади.
Маълумот учун, Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов билан очиқ мулоқотнинг тўлиқ шакли тез орада сайтда тақдим этилади.
Мавзуга оид
19:22 / 28.08.2024
“Пойтахтда 85 фоиз объектлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг кириб-чиқиши учун қулай эмас” – Улуғбек Иноятов
11:19 / 09.07.2023
Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг 3 нафари сайловда овоз берди
09:37 / 22.06.2023
Улуғбек Иноятов: “Энг кам истеъмол харажатлари белгиланиши қонун билан кафолатланиши керак”
22:30 / 20.06.2023