Охирги вақтларда Ўзбекистон бозори турли-туман ҳам миллий, ҳам чет эл кийим-кечак брендлари билан тўлиб тошди. Бугун кўп сонли савдо марказлари ва дўконлар бизга танлаш учун кийим-кечак моделларининг юзлаб турларини таклиф қилишмоқда. Уларнинг орасида секин-аста миллий маҳсулот ўзининг тегишли ўрнига эга бўлмоқда.

Лекин, ҳар доим ҳам шундай бўлганми? Айтайлик, бундан 10 йил аввал шундай танлаш имконияти бормиди?

Советлар давридан кейинги йиллар ватанимиз завод ва фабрикаларига бешафқат зуғум ўтказди. Улар Иттифоқ тарқаб кетганидан сўнг, қисқа муддат ичида барча буюртмалардан маҳрум бўлишди, мутахассис ва ишчилар эса ишсиз қолишди, ускуналар тўхтаб қолиб, кичик-кичик цехларга сотиб юборилди, инфратузилмадан асар ҳам қолмади. Хитой ва Туркия товарларининг импорти гуллаб, яшнади, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга эса эътибор жуда сусайди.

Юқоридаги саволга жавоб ҳаммага аён: Хитой ва Туркия маҳсулотлари тезюрар болид тезлигида тарқалса, маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқариш суръатлари чақалоқнинг қатъиятсизлик билан қўйган қадамчаларига ўхшарди.

Халқимизнинг «Ўтирган бўйра, юрган дарё» деган доно иборасининг исботи ва мисоли сифатида замонавий Fratelli Casa миллий кийим-кечак брендининг аниқ ва пухта ишлаб чиқилган ривожланиш стратегиясини келтириш мумкин.

Ҳайрон бўлманг, айнан Fratelli Casa. Унинг итальян тилидан таржимаси «Ака-укалар уйи» маъносини билдиради ва унга туғишган ака-укалар Шерзод ва Шохруҳ томонидан 2006 йилда Тошкентда асос солинди. Брендга бундай ном берилгани бежиз эмас, чунки ўша пайтда брендни ўзбек тилида номлаш, бу таназзулга юз тутиш, дегани эди. Ўшанда бренднинг номи харидорлар учун йўналтирувчи маёқ вазифасини ўтарди. Бундан кейин маҳсулот сифати, ассортименти, кейинги йилларда эса харидорлар билан ишлаш тизими устида бевосита меҳнат қилиш керак эди.

Бугунга келиб, бизнинг ўзбек итальянимиз эришган натижалар ёмон эмас: йилнинг тўртта мавсуми учун аёллар ва эркаклар кийим-кечаклари, йилига 200 дан кўпроқ модел, матоларнинг хилма-хиллиги, сифатни яхшилаш йўлидаги доимий ҳаракатлар, лекин, энг асосийси, Fratelli Casa асосчилари айтганидек, харидорлар билан ишлаш ташкиллаштирилди.

Санаб ўтилганларнинг охиргиси ушбу бренд учун энг муҳим жиҳат саналади, чунки ўз истеъмолчисини эшита билиш ва асосли суҳбат юрита олиш ўз натижасини бериши тайин. Fratelli Casa ўз истеъмолчилари билан муносабатларининг мустаҳкам кўпригини ярата олди, улар эса, биринчи навбатда, харидорларнинг фойдасини кўзлагани учун брендни қадрлашади. Қанча сармоя тикканингиз муҳим эмас, балки кейинчалик харидорингизга айланиши мумкин бўлган истеъмолчингизнинг ҳиссиётларини қанчалар яхши тушунишингиз муҳимдир.