Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
Ўзбекистоннинг Мадрид шаҳридаги элчихонаси дастлабки маълумотига кўра, 2017 йил 17 августда Каталонияда (Испания) юз берган терактлар оқибатида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, элчихона Испания Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа давлат ташкилотлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, 17 август куни маҳаллий вақт билан соат тахминан 17.00 (Тошкент вақти билан 20.00)да оқ фургон Барселона марказида жойлашган Рамбла кўчасидаги кишиларнинг устига бостириб борилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 13 киши ҳалок бўлди, яна 32 инсон жабрланди.
Мавзуга оид
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:06 / 19.04.2026
Киевдаги отишма: «Москвада туғилган шахс» ўт очди ва супермаркетда одамларни гаровга олди
19:23 / 06.04.2026