Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия армияси ва «Ҳизбуллоҳ» ИШИДдан қатор ҳудудларни озод қилди
Сурия армияси ва Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ташкилоти ИШИД жангариларидан Суриянинг Ливан билан чегарасидаги 87 кв км ҳудудни озод қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости» «Ҳизбуллоҳ»даги манбага асосан.
«Сурия армияси ва «Ҳизбуллоҳ» жангчилари «Агарда сиз қайтиб келсангиз, биз ҳам қайтамиз» амалиётининг илк куни ИШИД эгаллаб олган 87 квадрат километр ҳудудни озод қилди», - деган у.
Унинг сўзларига кўра, ҳужум бирданига уч йўналишдан артиллерия кўмагида бошланган. Тўқнашувлар давомида ўнлаб жангарилар йўқ қилинган. Террорчиларнинг икки гуруҳи «Ҳизбуллоҳ» вакилларига жангсиз таслим бўлди.
Аввалроқ ИШИД жангарилари Ливан ва Сурия чегарасида «Ҳизбуллоҳ»га таслим бўлаётганликлари хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026