Каталония полицияси Барселонада марказида пиёдалар устига микроавтобусни ҳайдаб борган ҳайдовчининг шахсини аниқлади. Бу ҳақда полициянинг твиттердаги саҳифасида хабар берилган.
«Барселонадаги ҳужумда фойдаланилган микроавтобус ҳайдовчисининг шахси аниқланди», - дейилади хабарда.

Reuters’нинг хабар қилишича, гумонланувчи – 22 ёшли марокашлик Юнус Абуёқуб.
Уни қидириш ишлари бутун Европа бўйлаб олиб борилмоқда.
Аввалроқ Испанияда Барселонага яна бир ҳужум уюштириш учун тайёрлаб қўйилган 120 та газ баллони топилгани хабар қилинганди.
















