Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
Бугун Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилган.
Шу кунгача Самарқанд шаҳри ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Воҳид Санақулович Раҳимов Самарқанд шаҳри ҳокими лавозимидан озод қилинган.
Булунғур тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Фурқат Жалолович Раҳимов Самарқанд шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди.
KUN.UZ аниқлаган маълумотларга кўра, эндиликда Самарқанд шаҳрининг собиқ ҳокими В.С.Раҳимов Пахтачи тумани ҳокими лавозимига ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, Воҳид Раҳимов шу йил февралида шаҳар ҳокими этиб тайинланган, у бу лавозимда Акбар Шукуровни алмаштирганди.
Ўз мухбиримиз
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 28.06.2026