Жамият | 13:10 / 22.08.2017
27172
2 дақиқада ўқилади

ФВВ “Тошкент–Ўш” автомобиль йўлидаги жиддий ЙТҲ ҳақида расмий маълумот берди

Фото: Facebook/DRIVERS.UZ

2017 йил 18 август куни соат 22.00 ларда “Қамчиқ” қидирув-қутқарув отряди навбатчи диспетчери томонидан олинган маълумотга асосан, А-373 “Тошкент–Ўш” автомобиль йўлининг “Тошкент-Водий” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган “CHAKMAN” русумли юк автомашинаси қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, шу йўналишда келаётган “Isuzu” русумли юк машинаси, “Дамас” русумли енгил автомобили ва “Hyunday” русумли автосамасвали иштирокида йўл транспорт ҳодисасини юзага келтирди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат ўз ўрнида автотранспортлар қатновининг тўхтаб қолишига сабаб бўлган.

Тезкор хабар олингач, “Қамчиқ” қидирув-қутқарув отряди қутқарувчилари воқеа жойига етиб боришган.

“Қамчиқ” Махсус қидирув-қутқарув бошқармаси қидирув-қутқарув отрядининг қутқарувчилар гуруҳи, ЙҲХ ходимлари ва тез ёрдам шифокорлари, қолаверса, йўловчилар томонидан жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, улар Поп тумани марказий шифохонасига жўнатилди.

“Қамчиқ” Махсус қидирув-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари ЙХХ ходимлари билан ҳамкорликда, ағдарилган “CHAKMAN” ва “Isuzu” юк автомашиналарини махсус автотехникалар ёрдамида тик ҳолатга келтириб, “Шеробод” йўл-патрул масканининг жарима майдончасига эвакуация қилишди.

"Тезкор олиб борилган тадбирлар натижасида, инсонлар ҳаёти сақланиб қолинди, қолаверса, А-373 “Тошкент–Ўш” автомобиль йўналишидаги автотранспортлар қатнови йўлга қўйилди", - дейилади ФВВ хабарида.

Мавзуга оид