Жаҳон | 09:25 / 22.08.2017
5596
1 дақиқада ўқилади

Трамп: Ҳиндистон бизга Афғонистон бўйича кўпроқ ёрдам бериши керак

Фото: Reuters

Ҳиндистон Афғонистон ҳудудида терроризм билан курашда АҚШга кўпроқ ёрдам бериши лозим. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп халққа телевидение орқали мурожаатида маълум қилди.

«АҚШнинг Жанубий Осиёдаги стратегиясининг муҳим қисми – дунёдаги энг йирик демократия ва Қўшма Штатларнинг муҳим иқтисодий ҳамда мудофаа порти бўлган Ҳиндистон билан стратегик шерикликни янада ривожлантиришдир», - деди Трамп.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Афғонистонда барқарорликни изга солишга қўшилган ҳозирги ҳиссани юқори баҳолайди.

«Ҳиндистон АҚШ билан савдога миллиардлаб доллар киритмоқда, ҳамда биз, улар Афғонистон бўйича кўпроқ ёрдам беришларини истаймиз, айниқса, иқтисодий ёрдам ва модернизация соҳасида. Биз Жанубий Осиё, шунингдек, Ҳинд-Тинч океани минтақасида тинчлик ҳамда хавфсизлик бўйича умумий мақсадларга эришишда бирдаммиз», - дея аниқлик киритда АҚШ президенти.

Аввалроқ Трамп Афғонистонга Американинг 4 минг аскарини юбориш фармонини тасдиқлаганди.

Мавзуга оид