Sony сув ўтказмайдиган Xperia смартфонларининг рекламасидаги ёлғон учун пул тўлайди
Sony компанияси “сув ўтказмайдиган” смартфонлари намдан зарар кўрган фойдаланувчиларга товон пули тўлайди. Бу ҳақда The Verge хабар бермоқда.
Sony компаниясининг Xperia смартфонлари чанг ва намдан ҳимояга эга бозордаги илк қурилмалардан бири бўлган. Ушбу смартфонларнинг реклама роликларида Xperia ҳаттоки бироз сувга ҳам солиб қўйилган, бу сув ўтказмасликни исботлаш мақсадида қилинган. Маълум бўлишича, ҳимоянинг айтилган даражаси ҳақиқатга мос келмаган, шу сабабдан бир неча Xperia ишдан чиққан.
Sony харидорлардан жамоавий даъво аризаси келиб тушгач, ишдан чиққан смартфон қийматининг 50 фоизигача қоплаб бериш ёки кафолат муддатини яна бир йилга узайтиришга рози бўлди. Бу акция фақатгина Қўшма Штатларнинг M2 Aqua ва M4 Aqua моделлари, шунингдек, Z сериядаги смартфонларга эга фуқароларига тегишли.
Аввалроқ, Sony винил пластинкалар ишлаб чиқаришни қайта тикламоқчи экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
14:35 / 09.10.2024
Эксперимент: Маърузада смартфонлардан қисқа муддат фойдаланиш талабаларга диққатни жамлашга ёрдам бериши мумкин
22:24 / 10.09.2024
Sony компанияси PlayStation 5 Pro консолини тақдим қилди
12:24 / 06.09.2024