Жаҳон | 17:50 / 24.08.2017
7529
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Киевга ўқотар қуроллар етказиб бериш масаласини кўриб чиқмоқда

Фото: AP

АҚШ раҳбарияти Украинага ўқотар қурол-аслаҳалар етказиб бериш масаласини муҳокама қилмоқда. Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис президент Пётр Порошенко билан бирга ўтказган матбуот анжуманида шу ҳақда баёнот берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

«Агар мудофаа мақсадларидаги ўқотар қуроллар ҳақида сўз юритадиган бўлсак, биз бу масалани ўрганаяпмиз. Мен Америкага қайтгач, мамлакат раҳбариятини аниқ нарсалардан хабардор қиламан ва амалга оширишни таклиф этаман»,— деган Меттис. 

Порошенко, ўз навбатида, бу мавзуни «тинч жойда» муҳокама қилиш керак.

Аввалроқ, АҚШ сенатори Жон Маккейн мамлакат президенти Дональд Трампни Украинага ўқотар қуролларни тақдим этишга чақирган эди.

Мавзуга оид