Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа авиация хавфсизлиги агентлиги: Airbus A350 самолётларида портлаш хавфи бор
Фото: EPA
Европа авиация хавфсизлиги агентлиги Airbus’нинг A350-941 моделдаги самолётларида портлаш хавфи бор экани ҳақида огоҳлантириш чиқарди. Бу техник хатолар туфайли юз бериши мумкин, деб ёзмоқда Die Welt.
Агентлик маълумотларига кўра, Airbus’нинг ушбу моделида портлаш ва ёнғин келиб чиқишига совутиш суюқлигининг ёқилғи бакига оқиб тушиши сабаб бўлиши мумкин. Гидравлик тизимнинг ҳаддан ташқари қизиб кетишининг олдини олиш учун самолётларга махсус дастурий таъминотни ўрнатиш керак.
Нашрнинг таъкидлашича, агентлик муаммо ҳақида тахминан юзта операторни хабардор этган. Хусусан, Lufthansa компанияси ўзида бор бўлган бундай моделдаги тўртта самолётнинг дастурий таъминотини янгилади.
Июль ойи охирида Истанбулда Airbus A320 самолёти учувчиси ҳаво лайнерини жуда қалтис вазиятда қўндирганди.
Мавзуга оид
18:02 / 13.01.2026
Шавкат Мирзиёев Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи фаолияти билан танишди
12:07 / 06.01.2026
Киевда ҳарбий хизматчининг автомобили портлатилди: гумонланувчи бир неча соатда топилди
12:23 / 03.01.2026
Каракас жанубида электр узилди: шаҳарда портлаш овозлари
17:35 / 01.01.2026