Жаҳон | 08:26 / 24.08.2017
6214
2 дақиқада ўқилади

Маккейн яна бир бор Украинага ўқотар қуроллар етказиб беришга чақирди

Фото: AP

Америкалик сенатор Жон Маккейннинг баёнот беришича, АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттиснинг Украинага ташрифи Вашингтоннинг Киевга ўқотар қурол-аслаҳалар етказиб бериш амалиётини тиклашга ёрдам беради. Сенатор шу билан бу жараённи амалга оширишга чақирди. Сиёсатчининг баёноти унинг сайтида эълон қилинган

Унинг фикрича, Украина Америка қуролларига муҳтож, чунки «ўз мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиши керак».

Маккейнга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Москвага қарши санкцияларни кучга киритиш билан «Россия агрессиясини тўхтатиб туриш учун сезиларли биринчи қадамни ташлаган». Унинг фикрича, Киевга қуролларнии бериш «тинчлик ўрнатиш учун зарур».

31 июль куни The Wall Street Journal нашри ёзганидек, Пентагон ва АҚШ давлат департаменти танкларга қарши ракеталар ва бошқа қуролларни етказиб бериш режасини ишлаб чиққан. Мудофаа вазирлиги таклифининг Оқ уй томонидан маъқулланишини кутмоқда. 

2016 йил сентябрь ойида АҚШ Вакиллар палатаси бир овоздан Киевга ўқотар қуроллар етказиб беришни Киевга бериладиган ҳарбий ёрдам рўйхатига киритган эди. Бироқ бу ҳужжат ҳозирча Сенат ва мамлакат президенти томонидан тасдиқлангани йўқ.

Вашингтон айни вақтда Украина қуролли кучларига ҳарбий техника, амуниция ва ускуналарни етказиб беради. Расмий Киевнинг бир неча маротаба мурожаатига қарамай, ўқотар қуроллар етказиб беришни рад этмоқда. Европанинг йирик сиёсатдонлари, жумладан Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ҳам бу ишга қарши чиққанди. 

Мавзуга оид