Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги Ислом Каримов ҳайкали 2 сентябрь куни очилади
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентига ҳайкал ўрнатиш ишлари охирлаб қолди. Очилиш маросими байрамдан сўнг бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда журналист Тошпўлат Раҳматуллаев.
Ислом Каримовга ҳайкал «Регистон» майдонидан унча узоқ бўлмаган ердаги «Йўлбарслар хиёбони» собиқ хиёбони ҳудудида куни кеча ўрнатилди. Бу ерда аввал Ўзбекистон маданияти ва санъати тарихи Давлат музейининг уч қаватли биноси бўлган.
Ҳозирда ҳудудни ободонлаштириш бўйича сўнгги ишлар олиб борилмоқда. Кўплаб ишчилар плитка ётқизишмоқда, гуллар, игнабаргли дарахтлар ва каштанларни ўтқазишмоқда.


Таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳайкалнинг баландлиги 5,8 метр, ҳайкал ўрнатиладиган махсус супаники эса 5,5 метрни ташкил этади. Монумент 2 сентябрь - Биринчи Президентни хотирлаш Кунида очилади.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
18:15 / 29.06.2026